Жаҳон | 10:24 / 16.05.2022
7600
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда “права”ни имтиҳонсиз олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи қўлга олинди

Беруний туманида танишларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Беруний тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида  “Б.А.” МЧЖ ўргатувчи устаси Н.Н. фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишига авто ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан танишлари орқали ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 16 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Андижон шаҳрида 10 кунда «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси ушланганди. 

Мавзуга оид