Жаҳон | 19:03 / 16.05.2022
9748
1 дақиқада ўқилади

Тайванда Хитойнинг ҳужум қилиш эҳтимоли ҳисобга олинган ҳолда ҳарбий машғулотлар бошланди

Машғулотларда ҳарбий операциялар бирлашган қўмондонлиги, қуруқлик, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучлари иштирок этади. 

Фото: AFP

Тайван ҳарбийлари Хитой армияси оролга ҳужум қилиши сценарийси бўйича қўмондонлик-штаб машғулотлари бошланди. Бу ҳақда South China Morning Post (SCMP) нашри хабар берди

Тайван мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, машғулотларда ҳарбий операциялар бирлашган қўмондонлиги, қуруқлик, ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучлари иштирок этади.

Han Kuang деб номланувчи қўмондонлик-штаб машғулотлари ҳар йили ўтказилади. Машғулотларнинг иккинчи босқичи 25 июлда бошланади. Унда жанговар ўқ отишлар бўлиб ўтади, Stinger ва Javelin ракета мажмуаларидан фойдаланилади. 

Маълумот берилишича, қўмондонлик-штаб машғулотлари Хитойнинг «Ляонин» авиаташувчи кемаси иштирокидаги зарба берувчи гуруҳ машғулотлари фонида ўтказилмоқда. 

Пекин Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми деб ҳисоблаб келади.  

Мавзуга оид