Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди ўзбекистонликлар Россияда 15 кунгача рўйхатдан ўтмай яшаши мумкин
Эндиликда ўзбекистонликлар Россия ҳудудида 7 кун эмас, 15 кунгача яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмай бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бу бўйича ўтган йил имзоланган икки томонлама келишув кучга кирган. Келишувга кўра ўзбекистонликлар Россияда турар жой бўйича рўйхатдан ўтмай туриб 15 кунгача бўлиши мумкин. Олдинги келишувларга кўра бу муддат 7 кунни ташкил этган.
Ўз навбатида Россия фуқароларининг ҳам Ўзбекистонда турар жой бўйича рўйхатдан ўтмай бўлиш муддати 3 кундан 15 кунгача узайтирилди. Вақтинчалик бўлиш муддати ҳар икки мамлакат чегара назорат органлари тасдиқлаган кундан бошлаб ҳисобланади. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар икки давлат фуқароларига бўлиб турган давлатлари қонунчилигига риоя қилишни ва ваколатли органларда ўз вақтида рўйхатдан ўтишни тавсия қилган.
Маълумот учун, 2022 йил феврал ойининг охиридан буён Россия фуқароларининг Ўзбекистонга келиши кескин кўпайган. Ўзбекистонликлар эса Россияда меҳнат қилувчи муҳожирларнинг аксар қисмини ташкил этали.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025