Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Азимут» авиакомпанияси Навоийга мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлади
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси илк бор Навоийга мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
«Азимут» авиакомпаниясининг самолёти 11 июнь куни соат 02:00 да бортида 100 нафар йўловчи билан Навоий халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Бу «Азимут» авиакомпаниясининг Москва — Навоий — Москва йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси бўлди. Рейслар «Внуково» аэропортидан мунтазам равишда SSJ100 самолётларида ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.
«Азимут» Краснодар ва Ростов-Донда жойлашган Россия авиакомпаниясидир.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан «Азимут» авиакомпаниясига 2022 йил 28 мартда рухсатнома берилганди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025