Самарқандда фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пул олган СамДУ ўқитувчиси ушланди
СамДУ ўқитувчиси фуқаролардан бирининг фарзандини ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 4 минг доллар пул талаб қилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 9 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролардан бири ариза билан мурожаат қилиб, фарзандини пул эвазига ўқишга киритишини айтган ўқитувчига қонуний чора кўришни сўраган.
Унинг мурожаатига кўра, фуқаро фарзандини олий ўқув юртига ўқишга кириши учун ҳужжат топшириш тартиби билан танишиб юрган вақтида Самарқанд давлат университети ўқитувчиси Ж.Ш. билан танишиб қолган.
Шундан сўнг, Ж.Ш. фуқаронинг ишончига кириб, 4 минг доллар эвазига унинг фарзандини СамДУнинг иқтисодиёт факультетига ўқишга жойлаштириб қўйишини айтиб, олдиндан 2,500 доллар талаб қилган.
Мазкур аризага асосан, 9 июн вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, Ж.Ш. ариза муаллифидан талаб қилган 4 минг доллардан 2,5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:42 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
20:03 / 09.10.2024
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
17:35 / 03.10.2024