Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SkyTaxi юк авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлади
SkyTaxi юк ташувчи авиакомпания Тошкентга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
11 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 14:50 да SkyTaxi юк ташувчи авиакомпаниясига тегишли самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Самолётнинг биринчи келиши анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
Полшанинг Вроцлав аэропортида жойлашган компания иккита Boeing 767-200 юк самолётидан иборат паркка эга ва Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига чартер ва режали юк рейсларини амалга оширади.
SkyTaxi чартер асосида ҳафтасига олти марта рейсларни амалга оширади. Юк ташувчи самолётлар Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва ортга учади.
«Тошкент» аэропорти авиакомпания самолётларининг техник қўниши, ёнилғи қуйиш ва экипажни алмаштириш учун трансфер пунктига айланади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди
18:07 / 17.02.2025