Ўзбекистон | 17:03 / 15.06.2022
10518
1 дақиқада ўқилади
Президент барча ҳокимларга битирувчилар билан шахсан учрашиш топшириғини берди
Президент раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди президент.
Барча ҳокимлар:
- битирувчилар билан шахсан учрашади;
- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувлар аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;
- учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;
- битирувчилар ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, улар балансини шакллантиради;
- иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.
Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024