Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда маст фуқаро отаси ва фарзандини пичоқлади
32 ёшли эркак мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилишга муккасидан кетгани аниқланган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 13 июн куни эрталаб 6:00 ларда Кўкдала тумани, “Бахт” МФЙда яшовчи П.Ж. спиртли ичимлик таъсирида, маст ҳолатда ўзининг яшаш уйида жанжал кўтарган.
Жанжал давомида П.Ж. отаси С.М. ва фарзандига пичоқ билан ташланиб, уларга тан жароҳати етказган. Шундан сўнг П.Ж. отасини амакисининг уйига қадар қувиб бориб, у билан яна жанжаллашмоқчи бўлганида амакисининг фарзандлари уни тўхтатиб қолган.
Дастлабки суриштирувда, 32 ёшли эркакнинг мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилишга муккасидан кетгани ва маст бўлганида уйдагилари билан доимий тарзда жанжаллашиб келгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Кўкдала тумани прокуратураси томонидан П.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25 ҳамда 97-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Аввалроқ, Шаҳрисабздаги тўйхонада содир бўлган жанжал ҳам пичоқбозлик билан тугаганди.
Мавзуга оид
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
17:28 / 21.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни автобусда ушлашган. Ҳодиса тафсилотлари
21:14 / 24.03.2025