Жаҳон | 18:30 / 24.06.2022
16053
1 дақиқада ўқилади
Маймун чечаги вируси тахмин қилинганидан кўра тезроқ мутацияга учраётгани айтилди
Олимлар вирусда 50га яқин мутацияни аниқлаган.
Маймун чечаги вируси мутацияга тахмин қилинганидан кўра тезроқ учрай бошлади. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, гап вируснинг одамдан одамга юқиши бўйича прогнозлар тўғрисида бормоқда.
«Вирус тарқалиши биз кутгандан кўра кўпроқ мутацияга эга вирус туфайли авж олмоқда», — дейилади экспертлар томонидан.
Тадқиқот ишида таъкидланишича, маймун чечаги вирусида кўп миқдордаги мутацияларнинг учраши кутилмаган ҳол бўлган.
Олимлар унда 50га яқин мутацияни аниқлаган.
Маълумотларга кўра, йил бошидан буён 3,2 мингдан ортиқ кишида маймун чечаги касаллиги қайд этилган.
Мавзуга оид
23:12 / 19.10.2024
Гриппга чалинган одам уни қанча вақт давомида бошқаларга юқтиради? Мутахассислар жавоб берди
18:00 / 12.10.2024
Ерда 70 мингдан зиёд номаълум вируслар аниқланди
22:13 / 03.10.2024
Руандада Марбург вируси оқибатида 11 киши вафот этди
16:32 / 27.09.2024