Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қизни кўчада уриб-тепган йигитнинг шахси аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада йигит таниши бўлган қизни кўча ўртасида уриб кетгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, жорий йил 25 июн куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи, ўзаро таниш бўлган фуқаролар А.Д. ва Н.Т. (аёл) ўртасида рашк туфайли келишмовчилик юзага келган.
Оқибатда, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида А.Д. Н.Т.ни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Данғара туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.
Бундан олдин тўйда келинчакни урган куёв келиннинг илтимоси сабаб жавобгарликдан қутулиб қолгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:50 / 27.08.2024
Фарғонада профилактика инспектори пичоқ билан ҳужум қилиниши оқибатида вафот этди
16:14 / 09.11.2021
Асоссиз рашк. Ундан қандай қутулиш мумкин?
12:22 / 28.12.2019
Фарғонада «Ласетти» ёниб кетди, 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди
09:40 / 04.09.2019