Жамият | 12:22 / 28.12.2019
47786
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада «Ласетти» ёниб кетди, 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

2019 йил 27 декабрь куни 08:00ларда, Фарғона вилояти Данғара тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-126 “Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон” автомобиль йўлининг 3-км.да ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган А.О. “Ласетти” русумли автомобилини бошқараётиб, рулда ухлаб қолиш оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва автомобиль тўлиқ ёниб кетган. 

Натижада, автомобиль йўловчилари, Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчилар, 1992 йилда туғилган Д.Ш. ва 1999 йилда туғилган А.А. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид