Ўзбекистон | 18:02 / 29.06.2022
6739
1 дақиқада ўқилади
Жомбой тумани ҳокими Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди
Жомбой тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, туман ҳокими Қаюм Собиров Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.
Унга аъзолик гувоҳномасини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ботиржон Эргашев топширган.
Маълумот ўрнида, Қаюм Собиров узоқ йиллар давомида банк тизимида ишлаб келган ва 2020 йил апрел ойида Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланган.
Ҳозиргача Қаюм Собировнинг “Отамнинг излари”, “Ёлғизоёқ йўл”, “Ўзликни излаб” каби бадиий-публицистик китоблари нашр этилган.
Мавзуга оид
15:31 / 31.08.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси машина бошқариб инсон ўлимига сабаб бўлди
11:08 / 27.06.2024
Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Юк машинаси ёниб кетди
17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
16:27 / 05.02.2023