Ўзбекистон | 11:32 / 30.06.2022
11560
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган беш киши ФВВ томонидан қутқарилди

Тошкент вилоятидаги тоғларда адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бугун, 30 июнь куни соат 00:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига беш нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги тоғларда йўлдан адашиб қолиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, келиб тушган мурожаатга асосан, Белдерсой тоғининг Қумбелсой ҳудудида манзилда адашиб қолган беш нафар фуқароларни излаб топиш ва уларни қутқариш амалга оширилди. 

Қайд этилишича, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинди.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида йўлдан адашган беш нафар фуқаролар топилиб, соғ-саломат пастга олиб тушилгани айтилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид