Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада аномал ҳарорат яна қанча вақт сақланиб туриши айтилди
Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас жазирама об-ҳаво фонида ўлимлар сони кўпайиши мумкинлигини айтди.
Европанинг қатор мамлакатларида аномал юқори ҳарорат келаси ҳафта ўрталарига қадар сақланиб туради, деди Жаҳон метеорология ташкилоти вакили Роберт Стефански.
"Бугун бутун Франция, Буюк Британия, ҳатто Швейцарияда ҳарорат энг юқори чўққисига чиқишини кутмоқдамиз… Ҳамма бу қачон тугашини сўраяпти. Барча об-ҳаво моделларини ҳисобга олган ҳолда, афсуски, бу келаси ҳафта ўрталарига қадар давом этади", - деди Стефански.
Ўз навбатида, ташкилот бош котиби Петтери Таалас жазирама об-ҳаво фонида ўлимлар сони кўпайиши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ Буюк Британия метеорология хизмати янги ҳарорат рекордини қайд этганди. Маълумотларга кўра, Суррей графлигидаги Чарлвуд шаҳарчасида ҳаво ҳарорати 39,1 даражага етган.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
14:23 / 17.05.2025