Ўзбекистон | 13:30 / 01.08.2022
3101
2 дақиқада ўқилади

Суд экспертизаси учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури ишга туширилди

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларга доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби белгиланди. 

Учқун Узоқов / Фото: АОКА

Аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида махсус ахборот портали ва экспертиза учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури ишга туширилди. Бу ҳақда Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори ўринбосари Учқун Узоқов маълум қилди.

Қайд этилишича, президент фармони асосида 2021-2025 йиллар давомида 16 та янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш белгиланди. Бугунги кунда улардан суд-солиқ ва озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш экспертизалари услубий асослари яратилиб, суд-экспертлик амалиётига жорий этилди.

Республика тарихида илк маротаба Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Соҳага «Суд экспертизалари ҳисобли тизими» ва «Электрон таълим платформаси» ахборот тизимлари жорий этилиб, аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида sudexpert.uz ахборот портали, экспертиза учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури фаолиятга татбиқ этилди.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларга доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби белгиланди. Бунда мурожаат қилган шахслар маълумотлари ошкор бўлмаслиги таъминланади.

Мавзуга оид