Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Саудия Арабистонининг қўшимча инвестициялари жалб қилинади
Жиддада Ўзбекистон президентининг Саудия Арабистонига бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик амалий жиҳатлари муҳокама этилди.
Жидда шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳаларни назарда тутган ҳолда олий даражадаги ташриф кун тартибини иқтисодий жиҳатдан бойитишни кўриб чиқди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга қўшимча Саудия Арабистони инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.
Ўзаро муносабатларни фаоллаштириш бўйича мавжуд имкониятлар таҳлили натижаларига кўра, кутилаётган олий даражадаги ташриф мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишига ишонч билдирилди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
19:00 / 19.05.2025