Тошкент халқаро ва маҳаллий аэропортлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкент аэропортининг маҳаллий ва халқаро авиақатнов терминаллари ўртасида бепул автобус қатнови тест режимида йўлга қўйилди. UzPort стикерли автобус ҳар куни соат 05:00дан 23:30 гача хизмат кўрсатади.
Бу ҳақда хабар берган Uzbekistan Airports матбуот хизмати айни масалада йўловчилардан кўплаб мурожаатлар тушганини қайд этган.
“Йўловчилар айрим ҳолларда терминалларда адаштириб нотўғри терминалга келишади. Шаҳардаги терминаллар орасидаги масофа тахминан 4 км. Тезкор усул – таксидан фойдаланиш, аммо такси нархи ҳар доим ҳам барча тоифадаги фуқаролар учун мақбул эмас”, – дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, терминаллараро автобус ҳар соатда, жадвалга мувофиқ ҳаракатланади.
Автобус халқаро авиақатновлар терминалида жўнаб кетиш зали ёнидаги тўхташ жойида, автобуслар учун ажратилган йўлак бўйлаб ҳаракатланади. Маҳаллий терминалда эса кириш эшиги ёнигача боради.
Автобус хизматларидан ҳамма барча хоҳловчилар мутлақо бепул фойдаланиши мумкин, дейилади расмий релизда.
Мавзуга оид
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
18:40 / 08.10.2024
Тошкент аэропортида соғлиги ёмонлашган аёл вафот этгани маълум қилинди
14:37 / 08.10.2024
Тошкент аэропортида йўловчи аёл вафоти ҳақидаги хабар рад этилди
14:07 / 09.09.2024