Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ислом тараққиёт банки ваколатхонаси очилади
18 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди.
Бугунги кунда ИТБ билан биргаликда уй-жой коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқларни, соғлиқни сақлаш, таълим, сув хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1,2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Музокараларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йил якунигача банк томонидан 1,6 млрд долларлик ўта муҳим лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришни маъқуллаш назарда тутилган алоҳида дастур қабул қилинди.
Банкнинг Тошкентдаги тўлақонли ваколатхонасини тез фурсатда ташкил этиш, янги молиялаштириш воситаларини жорий қилиш муҳим экани таъкидланди. Ўзбекистон иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни, аёллар ва ёшлар бизнесини ривожлантириш борасидаги вазифалар ечимига муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.
Транспорт инфратузилмаси бўйича минтақавий лойиҳаларни, Оролбўйида экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик, ИҲТ алоҳида траст фонди кўмагида Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва уни ижтимоий-иқтисодий тиклаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Банк бошчилигидаги ислом олами етакчи молиявий институтларини ўз ичига олган Араб мувофиқлаштириш гуруҳи навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш муддатларини кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
14:03 / 20.02.2025
ИТБ Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун салкам 300 млн доллар ажратади
10:15 / 08.01.2025
ИТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 40 млн доллар ажратади
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024