Жаҳон | 21:54 / 24.08.2022
11712
1 дақиқада ўқилади

Энг ёш учувчи олти ойда дунёни айланиб чиқди

Ўтган йили унинг 19 ёшли опаси Зара Рутерфорд дунёни енгил самолётда айланиб чиққан энг ёш учувчи аёл бўлганди.

Фото: Ahmedabad Airport / Twitter

Белгиялик Мак Рутерфорд дунёни самолётда айланиб чиққан энг ёш учувчи бўлди. 

Мак саёҳатини март ойида Болгария ғарбидаги Кондофрей қишлоғи яқинидаги аэропортда бошлаганди ва 24 август куни яна шу ерга қайтиб келди. У парвозини бошлаган вақтда 16 ёшдан ўтганди.

2021 йилда Макнинг 19 ёшли опаси Зара Рутерфорд дунёни енгил самолётда айланиб чиққан энг ёш учувчи аёл бўлганди.

Рутерфорд Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид