Жаҳон | 07:33 / 31.08.2022
37157
2 дақиқада ўқилади

СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв вафот этди

Совет давлати сўнгги раҳбарининг ўлими ҳақида Россия оммавий ахборот воситалари Марказий клиник касалхонага таяниб хабар бермоқда. Михаил Горбачёв 91 ёшда эди. 

СССР собиқ президенти Михаил Сергеевич Горбачёв 92 ёшида Москвада вафот этди. Бу ҳақда 30 август, сешанба куни Марказий клиник шифохона (МКШ) маълумотларига таяниб, Россия оммавий ахборот воситалари хабар берди. Сиёсатчи Москвадаги Новодевичя қабристонида рафиқаси ёнига дафн этилади, деб ёзади ТАСС. 

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда ҳозирги Ставропол ўлкаси ҳудудида туғилган. Москва давлат университетининг юридик факультетини қизил диплом билан тамомлаган. 

Горбачёв совет давлатининг сўнгги раҳбари ва КПСС марказий қўмитасининг сўнгги бош котиби эди - у бу лавозимни 1985 йилда эгаллаган. Кўп ўтмай, сиёсатчининг ташаббуси билан давлат сиёсий ва иқтисодий тузилишига тегишли қайта қуриш ислоҳотлари бошланиши эълон қилинди. 

Қайта қуриш совет жамиятини сезиларли даражада демократлаштиришни, шу жумладан сайлов тизимини ислоҳ қилишни талаб этди. 1989 йил баҳорида СССР халқ депутатлари учун сайловлар бўлиб ўтди, бу аслида 1917 йилда большевиклар ҳокимият тепасига келганидан кейин биринчи эркин сайловларга айланди. 

Горбачёв даврида Афғонистондаги ўн йиллик ҳарбий кампания якунланди, у ердан совет қўшинлари олиб чиқилди. 1990 йилда Михаил Горбачёв СССРнинг биринчи президенти бўлиб, бу лавозимни эгаллаган ягона сиёсатчи сифатида тарихга кирди. Худди шу йили у тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. 

Мавзуга оид