Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштирок этади
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида Россия президенти Владимир Путин шахсан иштирок этади.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Путин ҳақиқатан ҳам Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда, биз жуда муҳим ва ўзига хос нуфузли тадбирни кутмоқдамиз. Дарҳақиқат, Путин у ерда бир қанча муҳим халқаро учрашувларни режалаштирмоқда», — деди Песков.
15 ва 16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида ташкилотга аъзо мамлакатларнинг барча раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Эрон ва Беларус ҳам ташкилотга аъзо бўлиш ниятида.