Ўзбекистон | 09:02 / 07.09.2022
6810
1 дақиқада ўқилади

Қандай ҳолатда объект реконструкцияси учун рухсатнома талаб этилмаслиги айтилди

Фото: Kun.uz

Ҳукумат 200-сон қарорига мувофиқ қатор ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди.

Ушбу ҳолатлар қуйидагича:

  • бинолар мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилигини таъсир қилувчи юк кўтариб турувчи қисмлар ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштириш (кўп квартирали уйдаги жойларни қайта режалаштириш бундан мустасно);
  • пойдевор майдонини ўзгартирмасдан енгил турдаги қурилмалар ва вақтинчалик қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш.

Бунда, лойиҳа ҳужжатлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан (архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқмасдан) келишилади. Объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмайди.

Мавзуга оид