Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда парламентлараро иттифоқ аёл раҳбарлари саммити бошланди
Пойтахтдаги Tashkent City Congress Hall мажмуасида парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммити ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Саммит 8-9 сентябр кунлари “Парламент етакчи роли: янада самарали барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда хавф-хатарни баҳолаш” мавзусида бўлиб ўтмоқда. Форумда БМТ, парламентлараро иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламентлараро ассамблеяси, МДҲ парламентлараро ассамблеяси раҳбарлари, 17 та давлат парламентлари 120 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.
Саммитда парламентлар олдидаги устувор вазифалар ва пандемия сабабли юзага келган инқироз жараёнларида гендер тенглигини кафолатлаш, барқарор ривожланиш ва фаровонликни таъминлаш, аёллар иқтисодиёт тикланишидаги имкониятларини кенгайтириш соҳаларидаги ҳаракат йўналишлари муҳокама қилинади.
Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммитини Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева очди. Тадбир аввалида давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакат парламентларини бирлаштиради ва мулоқот учун энг йирик платформа ҳисобланади. Ўтган йили Венада бўлиб ўтган парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида навбатдаги анжуманни Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилинганди.
Мавзуга оид
17:07 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Украина можаросини дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди
10:02 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
07:37 / 10.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 140 давлатдан 2000 га яқин делегат қатнашди
14:13 / 06.04.2025