Ўзбекистон | 11:08 / 21.09.2022
6736
1 дақиқада ўқилади

«Ямал» авиакомпанияси Самарқанд ва Москвани тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди

20 cентябр куни Самарқанд халқаро аэропорти Россиянинг «Ямал» авиаташувчиси биринчи йўловчи рейсини қабул қилди.

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Москвадан (Домодедово) Airbus A321 самолёти Самарқанд аэропортига келиб қўнди ва у сув аркаси билан кутиб олинди.

«Ямал» авиакомпанияси Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича чартер рейслари ҳафтада бир марта сешанба кунлари амалга оширилади. Самарқанддан учиш эса маҳаллий вақт билан соат 08:00 да амалга оширилади.

«Ямал» авиакомпанияси ўз фаолиятини 1997 йилда бошлаган бўлиб, бугунги кунда у Россия Ғарбий Сибир минтақасидаги энг йирик авиаташувчилардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид