Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун қаерга мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилди
Бугунги кунда электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун фуқаролар ўз хоҳишига кўра мурожаат қилиши мумкин.
“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича: фуқаролар Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), “Электр” дастурий таъминоти (онлайн платформа) орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Регламентнинг 11-бандида истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун “Электр” дастурий таъминоти (онлайн платформа) орқали давлат хизматидан электрон тарзда мурожаат этганда йиғим ундирилмаслиги белгиланган.
Мавзуга оид
15:00 / 07.09.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди
23:15 / 05.09.2024
Поездлар тўхтаб турганида ҳам кондиционер ўчмайдиган бўлади — ЎТЙЙ раҳбари
08:35 / 04.09.2024
Тадбиркорларнинг ортиқча истеъмол қилинган электр ва газ учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади
16:01 / 31.08.2024