Ўзбекистон | 09:24 / 03.10.2022
3595
2 дақиқада ўқилади
Аудиторлар иши сифатини текшириш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Низомга мувофиқ:
- ташқи назорат молия вазири буйруғи асосида Молия вазирлиги томонидан 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади;
- ташқи назоратни амалга оширишда аудиторлар республика жамоат бирлашмалари вакиллари жалб қилинади;
- ташқи назорат охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларига нисбатан ўтказилади;
- тижорат банкларини мажбурий аудиторлик текширувдан ўтказган аудиторлик ташкилотлари Марказий банк билан биргаликда ташқи назоратдан ўтказилади;
- ташқи назорат объекти аудиторлик ташкилоти аудиторлик хизмати кўрсатишдаги фаолияти ҳисобланади, ташкилот молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
- аудиторлик ташкилоти томонидан керакли маълумотларни тақдим этмаслик уни аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқаришга асос бўлади;
- ташқи назорат ўтказилганда текширувчилар “текширишларни рўйхатга олиш” китобини тўлдиришлари лозим;
- текшириш натижаси бўйича аудиторлик ташкилотига 30 кун муддат ичида камчиликларни тўғрилаш ҳақида хабарнома берилади;
- аудиторлик фаолиятидан бошқа фаолият билан шуғулланганлик, аудиторлик текширувида ўрнатилган чекловларга риоя этмаганлик ва сохта аудиторлик хулосалари тақдим этилгани аниқланганда Молия вазирлиги судга мурожаат этишга ҳақли;
- ташқи назорат натижалари ва кўрилган чоралар Молия вазирлиги сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
09:00 / 28.03.2024
Бош консулхона: Туркия чегарасида мамлакатга келаётганларга нисбатан қатъий текширувлар бошланди
11:30 / 13.01.2024
Тадбиркорлар фаолияти устидан 5 мингдан ортиқ ноқонуний текширув ўтказилган
11:17 / 21.09.2022
Метрода хизмат текшируви олиб бориш тартиби белгиланди
07:42 / 14.09.2022