Ўзбекистон | 13:46 / 13.10.2022
4954
3 дақиқада ўқилади

SEG узоқ жойлардаги конларни қуёш энергиясига ўтказишни режалаштирмоқда.

Ҳудудни муқобил энергия билан таъминлаш бўйича тажриба лойиҳаси айни пайтда Қаршидаги ўқув полигонида амалга оширилмоқда.

Фото: Sanoat Energetika Guruhi

SEG нефть ва газ компаниясининг Қаршидаги ўқув полигони электр энергияси таъминотини муқобил энергия манбаларига тўлиқ ўтказиш режалаштирилган. Хусусан, гап қуёш нуридан электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳақида бормоқда. Бугунги кунга қадар 44 та қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланди, улар биргаликда 8 кВт гача электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳажм компаниянинг янги ходимларини ўқитиш жараёни доирасида фойдаланиладиган Ўқув полигонининг барча қурилмалари истеъмоли учун етарли ҳисобланади.

Келгусида синов-тажриба лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинганидан сўнг компаниянинг ҳудудий жиҳатдан олисда жойлашган нефть ва газ конларини қуёш панеллари билан жиҳозлаш борасида қарор қабул қилиш режалаштирилган. Бугунги кунга келиб бундай объектлар сони 15 тадан ортади, бундан ташқари, барча масофа жиҳатидан узоқдаги объектлар параметрларини АСОДУ тизими воситаларига кўра юқори даражага чиқариш орқали тўлиқ автоматлаштириш кўзда тутилган. Шу тариқа, баъзи конлар шамол ва қум бўронлари каби табиий омилларга энерготаъминот жиҳатидан қарам бўлмай қолади. Одатда бундай ҳодисалардан сўнг ҳаво линияларининг шикастланиши туфайли электр таъминоти узилади.

«Ўзбекистон дунёдаги энг серқуёш мамлакатлардан бири, электр энергияси билан таъминлаш борасида бу ҳақиқатни эътиборсиз қолдириш мантиқий жиҳатдан тўғри бўлмайди. Тажриба-синов лойиҳаси учун Қарши полигонини танлаганимиз бежиз эмас. У ерда бутун таълим жараёни кундуз куни амалга оширилади, генерация шу вақтда энг юқори босқичда бўлади. Бу полигоннинг ишлашини таъминлаш учун батареяларнинг энг юқори қувватидан фойдаланмасликка имкон беради. Полигонда қуёшли электр станциясининг тўлақонли тажриба синовларини ўтказиш, бир қатор ўлчамларни олиш ва бундай станцияларни SEG ишлаб чиқариш майдонларида қўллаш чегараларини аниқлаш режалаштирилган.
Агар компаниянинг узоқ жойлардаги майдонларини электр энергияси билан таъминлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бизнинг олдимизда иккита йўл бор. Биринчиси, генерация учун ҳамроҳ нефть газидан фойдаланиш. Иккинчиси – айнан қуёш нурининг энергиясини қўллаш. Шуни таъкидлашни истардимки, қуёш панелларининг нисбатан арзон бўлмаган қиймати табиий омиллар туфайли ҳаво линияларининг иши бузилганда электр энергиясини тиклаш учун кетадиган харажатлар билан қопланади. Шу тариқа, қуёш электр станцияларидан фойдаланиш билан бирга нефть қазиб олиш самарадорлигини ошириш бўйича давлат дастурини амалга ошириш доирасида компаниянинг исталган конининг кеча-ю кундуз ва муаммосиз ишлашини таъминлай оламиз», — таъкидлади SEG бош муҳандиси Сергей Рябов.  

Ўқув полигонидаги қуёш станцияси жорий йилнинг октябрь ойида ишга туширила бошлаши режалаштирилган. Ҳудудларда қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш бўйича кейинги тадбирлар компания томонидан 2023 йил бошида амалга оширилади.

«Sanoat Energetika Guruhi» Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид