Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 57 ёшли шифокорни дўппослаган шахс қамоққа олинди
Аввалроқ айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. 2022 йил 20 октябрдаги суд қарорига кўра айбланувчига 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айблов эълон қилинган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Ғузор тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида шифокорнинг дўппосланиши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Унга нисбатан, 2022 йил 20 октябр куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айблов эълон қилиниб (уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган), у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг ажримига асосан айбланувчи Р.А.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ, вилоят ИИБ ахборот хизмати жабрланувчи ИИБга ариза билан мурожаат қилгани ва уни дўппослаган шахсга нисбатан 2022 йил 19 октябр куни Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан (БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган) жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.
Маълумот учун, 2022 йил 14 октябр куни Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати жонлантириш бўлимига юқори қон босими ташхиси билан Ғузор тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи Д.О. олиб келинган.
Орадан кўп ўтмасдан Д.О.нинг турмуш ўртоғи ва болалари шифохонада жанжал қилиб, беморнинг ўғли Р.А. жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, навбатчи-шифокор Т.Ҳ.ни ҳақорат қилиб, уриб, дўппослаб, унга тан жароҳати етказиб, безорилик ҳаракатларини содир этган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025