Ўзбекистон | 07:38 / 08.11.2022
2875
1 дақиқада ўқилади

БАА Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига сармоя киритишни режалаштиряпти

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонасида Soulsip Sunny General Trading LLC компанияси раҳбари Мукеш Кочхар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Мукеш Кочхар Ўзбекистондаги ўзгаришлар жараёни, ишбилармон доиралар вакилларига қаратилаётган алоҳида эътиборни қизиқиш билан кузатиб бораётганини таъкидлади.

Soulsip Sunny General Trading LLC компанияси раҳбари мамлакатда энергетика, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича истиқболли лойиҳалар, логистика, савдо-иқтисодий ва туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида мазкур компания делегацияси ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш мақсадида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид