Ўзбекистон | 12:52 / 22.11.2022
8271
4 дақиқада ўқилади

“Eman engineering” ёғочсозлик соҳасида янги ўқув марказини очди

Тошкентда “Eman engineering” компаниясининг янги кўргазмали ўқув маркази очилди.

“Eman engineering”компаниясининг илк маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига 1995 йилдан кириб кела бошлаган. Компания мебель ишлаб чиқариш учун керак бўладиган барча турдаги маҳсулотларни етказиб бериш ва ўрнатиш билан шуғулланади. “Eman engineering” тахта материаллари, ёғочга ишлов бериш ва мебель ишлаб чиқариш ускуналари бўйича дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан фаол ҳамкорлик қилиб келади. Сиз бу ердан ёғочсозлик учун керак бўладиган барча ускуналарини топишингиз мумкин. Компанияда мавжуд ёғочсозлик маҳсулотларининг асосий қисми олиб келинади.

Бугунги кунда “Eman engineering” компанияси Тошкент шаҳрида янги ўзининг кўргазмали ўқув марказини очди. Бу ўқув марказида маҳсулот сотиб олиш билан биргаликда, соҳа бўйича таълим олиш ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳам мумкин.

Ушбу компания маҳсулотлари бутун республика бўйлаб намойиш этилмоқда ва у Ўзбекистон бозоридаги мебель ва ёғочга ишлов бериш саноатидаги корхоналардан бири ҳисобланади. Компания шу кунга қадар 500 ортиқ катта ва кичик лойиҳаларни амалга оширган.

Азиз Нуритдинов,

“Eman engineering” таъсисчиси:

 – “Eman engineering” нафақат маҳсулот сотиш, балки хизмат кўрсатиш, соҳа бўйича ўқитиш ва лойиҳа яратиш билан шуғулланади. Компания ўз олдига ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда ривожланиб, жаҳон бозоридан ҳам ўз ўрнини топишни мақсад қилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ёғоч маҳсулотлар ишлаб чиқариш даражаси жуда юқори. Ишлаб чиқарувчилар учун керакли шароитларнинг яратилганлиги, қолаверса, қурилиш ҳажмининг ортиб бориши бу соҳа ривожланишининг асосий омили бўлиб хизмат қилади. Компания айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистон бозорига янги технологияларни жорий этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган”.

Ҳаким Ҳикматуллаев, Sharaf мебель ишлаб чиқарувчи фабрика асосчиси:

– “15 йилдан бери мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз. Бу компания билан 13 йил олдин ҳамкорлик қилишни бошлаганмиз. Дастлаб, биринчи сотиб олган маҳсулотимиз арра бўлган. Ишлатаётганимизга 9 йил бўлган бўлса-да, ҳали ҳам бу маҳсулот худди янгидек ишлаб келмоқда. Шундан сўнг, бошқа турдаги замонавий ускуналарини ҳам сотиб олдик. Уларнинг сифатига ҳам гап бўлиши мумкин эмас”.

Компания юқори технологияли мебел ва ёғочга ишлов бериш саноатини яратишда жаҳон тажрибаси, мукаммал технологиялар ҳамда энг яхши ишлаб чиқарувчилар маҳоратидан фойдаланади. Бунда мебелсозлик учун керак бўладиган энг кичик аксессуарлардан тортиб, уни замонавий жиҳозга айлантириш учун керак бўладиган юқори сифатли дастгоҳларгача етказиб бериш вазифасини бажариб келмоқда. Бу кўргазмадан ёғоч билан ишлашда фойдаланиш учун барча ускуналарни, бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, мебель жиҳозлари ва сунъий тошларни ҳам топишингиз мумкин.

Марҳамат, ташриф буюринг ва биз билан янада юксакликка интилинг!

Телфон:+998 99 4447868

Сайт: stanki.uz 

Реклама