Самарқандда 5та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Катта тезликда ҳаракатланган Lada Granta ўзидан олдинда кетаётган Cobalt’нинг орқа томонига қаттиқ зарб билан урилган. Оқибатда яна учта машина ЙТҲ иштирокчисига айланган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 ноябр куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида бешта машина иштирокида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Каттақўрғон тумани "Муллакўрпа" МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда Lada Granta русумли машина ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, ўзидан олдинда кетаётган Cobalt машинасининг орқа томонига қаттиқ зарб билан урилган.
Оқибатда ўша атрофда бўлган:
- 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas;
- 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti;
- 1978 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Tico машинаси ЙТҲ иштирокчисига айланган.
Ҳодиса оқибатида Damas машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:38
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
11:06
Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024