Ўзбекистон | 10:08 / 24.11.2022
10180
1 дақиқада ўқилади

Келин ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп Тошкентда қайд этилди

Келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида қайд этилган.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январ-октябр ойларида республика бўйича 10 406 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп шундай ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилди – 1 393 та.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Бухоро вилояти – 1 064 та; 
  • Самарқанд вилояти – 979 та; 
  • Қашқадарё вилояти – 944 та;
  • Хоразм вилояти – 921 та; 
  • Тошкент вилояти – 916 та; 
  • Сурхондарё вилояти – 882 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 855 та;  
  • Фарғона вилояти – 599 та;  
  • Наманган вилояти – 419 та;  
  • Навоий вилояти – 411 та;  
  • Андижон вилояти – 409 та; 
  • Жиззах вилояти – 339 та;  
  • Сирдарё вилояти – 275 та.

Мавзуга оид