Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат бу йил ҳам бюджет лойиҳасини парламентга вақтида киритмадими?
Белгиланган муддатдан 43 кун ўтган бўлса-да, ҳали парламентда 2023 йилги давлат бюджети ва бюджетноманинг муҳокамаси бошлангани йўқ.
Бюджет кодексининг 97-моддасига асосан Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис палаталарига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилиши белгиланган.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар кўриб чиқилиши керак.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети тўғрисидаги қонун Сенатга кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида юборилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун Сенат томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай маъқулланади.
«Бугун – 28 ноябрь. Парламентда ҳали 2023 йилги давлат бюджети муҳокамаси бошлангани йўқ», – дея ёзмоқда Теlegram’даги davletovuz канали.
Мавзуга оид
07:37 / 10.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 140 давлатдан 2000 га яқин делегат қатнашди
14:13 / 06.04.2025
Дунё парламентларида аёл сиёсатчиларнинг сони ва нуфузи ортмоқда — Мартин Чунгонг
15:25 / 03.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
11:18 / 23.03.2025