Тошкент Кимё халқаро университетида корейс тилини ўрганиш муаммолари муҳокама қилинди
25 ноябр куни Тошкент Кимё халқаро университетида корейс тилини ўрганишдаги муаммолар ва уларни ечишга доир масалалар юзасидан конференция ўтказилди. Унда танлаб олинган қўлланмалар бепул нашр қилинади.
Тошкент Кимё халқаро университети (Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти)да “Глобаллашув жараёнида корейс тили таълимидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Конференцияда замонавий илм-фаннинг энг долзарб илмий мавзуларини муҳокама қилишга қаратилган илмий материаллар тўплами танлаб олинди.
Тадбирда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, хорижий ва маҳаллий илмий ходимлар, амалиётчи мутахассислар, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, докторантлар ва мустақил изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабалари мавзуга оид тезислари билан қатнашди.
Тадбирда ўзининг янги қўлланмаси билан иштирок этган Мухлиса Ғуломова олиб борган тадқиқоти ҳақида гапириб берди:
“Туризм йўналишида ўқиганим боис уни корейс тили билан боғлаган ҳолда тадқиқот ўтказдим. Айни пайтда корейс тилини ўрганиш оммалашяпти ва бу корейс маданиятини ёйишда катта ҳисса қўшади. Табиийки, бу ўша давлат миллий таомларига бўлган қизиқишни ҳам оширади. Тадқиқотимда корейс ошхоналаридаги менюлар билан танишдим ва у ердаги мижозларнинг фикрларини ўргандим. Фикрлар натижасида таомномалардаги сўзлар борасида камчиликлар аниқланди ва мен ўз мақоламда бунга ечимлар кўрсатдим. Университетимизда шундай тадқиқотларга шароит яратиб берилиши бизни жуда хурсанд қилади”, - дейди Кимё халқаро университети 4-курс талабаси.
Ўтказилган конференцияда танлаб олинган тўпламлар бепул чоп этилиши кўзда тутилган.
Тадбирда университетнинг Кореядаги ҳамкор олий таълим муассасалари онлайн тарзда иштирок этишди.
“Университетимизда корейс тили кафедраси ташкил этилганига 4 йил тўлди. Бу вақтда талабаларнинг корейс тилини ўрганишга бўлган қизиқиши кескин ортди. Чунки корейс тили энг оммабоп тиллар қаторида туради.
Корейс тилини ўрганаётган талабаларимиз 2+2 дастури асосида Кореядаги ҳамкор таълим муассасаларига бориб ўз малакаларини ошириб келишяпти. У ердаги кўплаб нуфузли университетлар билан ҳамкорлик ўрнатганмиз. Ҳозирда 120 нафар талабамиз Кореяда таҳсил оляпти”, - деди университетнинг Корейс тили филологияси кафедраси мудири Дурдона Эргашева.
Институтнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Web-page: www.kiut.uz
Telegram: https://t.me/kiut_official
Facebook: https://www.facebook.com/kiut.uz
Instagram: https://instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 04.11.2024
Тошкент Кимё халқаро университети Япония билан ҳамкорликни йўлга қўйди
19:00 / 28.08.2024
Тошкент Кимё халқаро университетида қабул давом этмоқда
15:00 / 27.05.2024
Тошкент Кимё халқаро университетида янги йўналишдаги “Art Engineering” кўргазмаси бўлиб ўтди
19:00 / 24.04.2024