Ўзбекистон | 11:42 / 08.12.2022
5278
1 дақиқада ўқилади

"Марказий Осиё + Япония" мулоқоти йиғилиши ўтказилади

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япония элчиси этиб тайинланган Такаши Хаторини қабул қилди.

Учрашув элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти йиғилиши ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид