Ўзбекистон | 11:21 / 08.12.2022
6615
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари гул етиштириш соҳасига хорижий сармояларни жалб этишни бошлайди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов Гул етиштирувчилар уюшмаси раиси Алишер Мусабоев билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида соҳа бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, соҳада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тармоққа хорижлик мутахассисларни жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур соҳа жуда истиқболли экани ва бугун дунё миқёсида бу йўналишдаги ишлаб чиқариш ҳажми 65 миллиард долларга тенглиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон хориждаги элчихоналари билан биргаликда мазкур соҳага хорижий компаниялар сармояларини жалб этиш, гул етиштириш бўйича юқори технологияли замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни ташқи бозорга экспорт қилишга қаратилган музокаралар ташкил қилиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид