Сирдарёда жоме масжид қурилиши учун йиғилган пулларни ўзлаштирган шахслар ушланди
Ўзини Россияда ишловчи аёл сифатида таништиган шахс масжид қурилишига 150 доллар пул ўтказишини айтиб, карта маълумотларини билиб олган ва шериги билан ундаги пулларни ўзлаштирган.
Наманган вилояти Косонсой туманида ва Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар шахс Янгиер шаҳрида қурилиши режалаштирилган масжид учун очилган банк картасидаги пулларни ўзлаштирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи М.С. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шаҳарда қурилиши режалаштирилган жоме масжид учун очилган банк картасидаги пулларни ўзлаштирган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.
Унинг аризасига кўра, масжид қурилиши учун очилган банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга тарқатиш учун Теlegramʼда эълон қолдирган.
Шундан сўнг ўзини Россияда ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 доллар эҳсон қилмоқчи эканини билдириб, банк карта бошқаруви учун келган СМС-хабарни қўлга киритиш орқали картадаги 73,4 млн сўм пулларни ўзлаштириб олган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи Э.А. ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи Н.Ж. содир этгани аниқланган.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024