Ўзбекистон | 12:11 / 16.12.2022
5298
3 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Қаттиқ совуқ ва энергетика ресурсларини истеъмол қилиш ўсган бир шароитда иқтисодиёт тармоқларини ҳамда мамлакат аҳолисини табиий газ билан барқарор таъминлаш айниқса алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис компания углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича фаол саъй-харакатларини амалга ошириб келмоқда.

Фото: Epsilon

Хусусан, чуқурроқ бурғилаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг натижасига кўра қуйидаги қудуқларда қазиб чиқариш бошланиши кутилмоқда:

31.12.2022 й. санасигача

  • -Айзоват-19
  • -Талимаржон-15
  • -Ўлмаскамол-2
  • -Ўлмаскамол-3
  • - Исабой-2
  • -Қиррқулоч-6

15.01.2023 й. санасигача

  • -Назарқудуқ-14
  • -Ширинобод-2

30.01.2023 й. санасигача

  • -Ғарбий Қамаши-1
  • -Оқтош-1
  • -Майманоқ-1
  • -Талимаржон-14

Қуйидаги қудуқларда бурғилаш ишларини бошлаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда:

  • -Хужум-5
  • -Хужум-6
  • -Талимаржон-7
  • -Назарқудуқ-5

Бурғилаш ишларидан ташқари, компания маҳсулдорлиги паст ҳисобланган ва камайган қудуқ ҳамда конлардан углеводородларни чиқариб олишни кўпайтириш бўйича замонавий технологияларни татбиқ этган ҳолда комплекс тадбирларни амалга оширмоқда. Мазкур ишлар қуйидаги қудуқларда амалга оширилмоқда:

  • Айзоват-6
  • Қирққулоч-5
  • Талимаржон-4
  • Талимаржон-11
  • Гирсан-1
  • Изганча-3
  • Янгиариқ-1
  • Чигил-2
  • Чигил-4
  • Чигил-5
  • Назарқудуқ-2
  • Назарқудуқ-10
  • Хужум-2

Республикадаги истеъмолчиларга газ етказиб бериш учун газ ташиш инфратузилмаси ҳам ривожлантирилмоқда.

Жорий йил декабр ойидан бошлаб қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • чуқурроқ бурғилаш ишлари 9 та қудуқда амалга оширилмоқда, уларнинг умумий бурғиланиш чуқурлиги 2763 метрни ташкил этди;
  • 8 та қудуқ мукаммал таъмирлаш жараёнида бўлиб, 6 та қудуқда эса бу ишлар якунланган;
  • 2 та қудуқда қатламни гидравлик ёриш ишлари қўлланилган;
  •  Назарқудуқ ЙПдан то Назарқудуқ-14 қудуғигача бўлган 3 кмлик масофага 426х16 мм ли газ қувурларини тортиш ишлари якунланган, 14 км масофага эса қувурлар  ётқизилган.    

            

Жами Қашқадарё вилояти бўйича олиб борилаётган ишлар учун қуйидагилар жалб этилган:

  • 9 та оғир ва 8 та енгил (кўчувчи) бурғилаш ускуналари, 389 тонна дизел ёқилғиси сарф қилинган. Барқарор молиялаштириш ҳолатида яна 3 та янги бурғилаш ускуналари ишга туширилади;
  • 201 та махсус техника ва автотранспорт, 186 тонна дизел ёқилғиси сарф этилган;
  • 2236 нафар ишчилар ва 486 нафар инженер-техник ходимлар.


Компания томонидан қазиб чиқарилаётган табиий газ тўлиғича республика аҳолисига етказиб берилмоқда. Ички бозорга сотилаётган газнинг нархи ҳар 1 кубметри учун 501 сўмни ташкил этмоқда. EDC компанияси ҳеч қандай имтиёзларга эга эмас, солиқ юкламаси эса сотиш ҳажмидан 33%ни ташкил этади.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид