Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти жамоаси футзал турнири финалида ютқазди
Садир Жапаров жамоаси Бишкекда ўтказилган мусобақада иккинчи бўлди.
14-15 декабр кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича «Мурас» кичик турнири ўтказилди. Унда 16 та жамоа иштирок этди.
Жумладан, мусобақада мамлакат президенти Садир Жапаров жамоаси ҳам қатнашиб, финалга етиб борди ва Спорт федерациялари жамоасига 3:4 ҳисобида ютқазди.
Биринчи «Мурас» турнири 2021 йил декабр ойида ўтказилган бўлиб, унда «Онор» жамоаси ғолиб бўлган эди. 2022 йил май ойида иккинчи турнир ўтказилди ва унда президент Садир Жапаров жамоаси ғолиб чиқди. Ҳар икки мусобақада давлат раҳбари тўпурарлик унвонини қўлга киритди. Ғолиблик учун берилган 1 миллион қирғиз сўми миқдоридаги мукофот пули меҳрибонлик уйларига тарқатилди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025