Иқтисодиёт | 09:04 / 21.12.2022
5307
1 дақиқада ўқилади

Гуруч нархи йил бошидан буён неча фоизга ошгани айтилди

Гуруч нархлари бир ойда ўртача 1,7 фоизга ошган.

Фото: Getty Images

2022 йилнинг ноябрь ойида гуруч нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,7 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гуруч нархлари йил бошидан буён ўртача 22,7 фоизга ошгани кузатилган.

Гуруч нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 22,5 фоизга кўтарилган.

Мавзуга оид