Жамият | 10:29 / 25.12.2022
20217
2 дақиқада ўқилади

Чилонзорда машиналар ойнасини синдириб, ўғрилик қилган шахс қўлга олинди

Чилонзор туманида 3 та автомобил ойнаси синдириб кетилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Тошкентнинг Чилонзор туманида 3 та автомобиль ойнасини синдириб кетган вояга етмаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 декабр куни 2001 йилда туғилган А.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган Gentra русумли автомашинанинг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани ва автомашина ичида бўлган 500 000 сўмлик соати ўғирланганини маълум қилган.

Шунингдек, шу куни 1995 йилда туғилган Р.Х.га тегишли бўлган Cobalt автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани, лекин автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмагани, 1977 йилда туғилган Е.Б.га тегишли бўлган Spark автомашинанинг ҳам олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани, автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмагани аниқланган.

Қайд этилган ҳолатлар юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида Чилонзор туманида бир нечта автомашиналарнинг ойнасини синдириб, ўғрилик содир этган шахснинг шахси аниқланди. У вояга етмаган 2005 йилда туғилган М.Б. бўлиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда ёнидан автомашинадан ўғирланган соат ва пичоқ топилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид