Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда уй-жойлар қурилиши кўлами кенгайтирилади
Президентнинг “Қорақалпоғистон туманларида 2023-2026 йилларда уй-жойлар қурилиши кўламини кенгайтириш орқали аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига 1,2-иловалар билан: Қорақалпоғистонда 2023-2026 йилларда якка тартибда уй-жойлар қурилишининг мақсадли параметрлари; Қорақалпоғистонда 2023-2026 йилларда ипотека кредитлари асосида кўп қаватли уй-жойлар қурилишининг мақсадли параметрлари тасдиқланмоқда.
Қуйидагилар белгиланмоқда:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда қурилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади;
- ер участкалари фуқароларга онлайн-аукцион орқали мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;
- кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида реализация қилинади;
- кўп қаватли уй-жойлар қурилиши якунлангандан сўнг уларга туташ ер участкалари маҳаллий ижроия ҳокимлик органининг тегишли қарори билан кўп қаватли уй-жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади;
- уй-жойлар қурилиши президентнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби асосида амалга оширилади;
- уй-жойларнинг ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича буюртмачи этиб тегишлигига кўра президентнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган ташкилотларга юклатилади;
- уй-жойларнинг ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тегишлигига кўра президент фармонининг 4-бандида кўрсатилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
- уй-жойларни қуриш тегишлигига кўра фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
- кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича техник назорат ишлари тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди
09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди
17:02 / 15.05.2025