Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан бошлаб МДҲда бош котиб лавозими ташкил этилди
2023 йил 1 январдан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби лавозимини «МДҲ Бош котиби» деб қайта номлаш тўғрисидаги қарори кучга кирди.
2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ижроия қўмитаси раиси – МДҲ Ижрочи котиби лавозимини 2023 йилдан «МДҲ Бош котиби» лавозимига ўзгартириш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди.
Ушбу Саммитда МДҲ давлат раҳбарлари Сергей Лебедевнинг Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раҳбари сифатидаги ваколатларини яна уч йил муддатга узайтириш тўғрисида қарор қилган.
Мавзуга оид
19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
18:28 / 06.12.2024