Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР дрони Жанубий Корея президенти офисига яқин масофада учди
Аммо муҳим объектга яқинлашмади.
КХДР дрони Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг Сеулдаги офисига яқин масофада учиб ўтди. Учувчисиз аппарат идора атрофидаги 3,7 км узунликдаги парвозлар тақиқланган ҳудудга қисқа вақт ичида кирди, деб хабар берди Yonhap.
«У қисқа муддат давомида ҳудуднинг шимолий чеккасидан учиб ўтди, аммо асосий объектга яқинлашмади», деб ёзди нашр ҳарбий амалдорга таяниб.
Нашр манбасига кўра, президент офиси хавфсизлиги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо юз бермаган. Дрон катта эҳтимол билан президент офиси ва ҳарбий штабни суратга олган бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Жанубий Корея мудофаа вазири Ли Чжон Соп бу ҳақда давлат раҳбарини хабардор қилган.
Аввалроқ, Шимолий Кореянинг 5 та дрони икки мамлакатни ажратиб турувчи демаркация чизиғини кесиб ўтган эди. Улардан бири Сеулнинг шимолий ҳудудларига етиб борди ва яна Шимолий Кореяга қайтди. Қолганлари Жанубий Корея радарларидан ғойиб бўлган эди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025