Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қотилликда айбланган ўзбекистонлик халқаро қидирувга берилди
34 ёшли Фурқат Салоев Самара шаҳри яқинида икки аёлни ўлдиришда гумонланмоқда.
Россиянинг Самара вилоятида икки аёлни ўлдириш ва босқинчилик қилишда айбланган Ўзбекистоннинг 34 ёшли фуқароси Фурқат Салоев халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси ҳудудий бошқармасига таяниб, Lenta маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил 26 декабрга ўтар кечаси Салоев 74 ёшли нафақахўр аёл ва унинг 47 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган ва 300 минг рубл пулини олиб, ғойиб бўлган. Йигит уларнинг уйида таъмирлаш ишларини бажараётган бўлган. Унга нисбатан босқинчилик ва қотиллик жиноятларини содир этганлик айблови сиртдан эълон қилинган.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, у Россия ҳудудини тарк этишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025