Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания Киевга Leopard танкларини етказиб бериш жараёнига қўшилади
Испания Европа даражасидаги дастлабки келишувга кўра Киевга Leopard танкларини етказиб бериш жараёнига қўшилади. Бу ҳақда El País нашри хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Мадрид арсеналида 347 та Leopard танки мавжуд.
Аввалроқ Нидерландия Украинага 18 та Leopard 2 танкини бериш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар берилганди.
Нидерландия бунинг учун Германиядан ижарага олинган жанговар машиналарни сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда бош вазир Марк Рютте Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз уларни ижарага олдик, уларни сотиб олишимиз мумкин, яъни биз уларни хайрия қилишимиз ҳам мумкин», деди Рютте. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳозирча тегишли қарор йўқ ва Нидерландия уни амалга оширишни кенгроқ коалициянинг бир қисми сифатида кўриб чиқишга тайёр - масалан, Финландия ва Португалия билан.
Мавзуга оид
20:24 / 14.12.2024
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
07:31 / 30.07.2024
Германия Украинага яна саккизта Leopard танкини топширди
14:24 / 16.07.2024
Испания яна 10 та Leopard 2А4 танкини Украинага топширди
10:20 / 14.06.2024