Спорт | 08:25 / 29.01.2023
66656
1 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчини нокаутга учратди

Бу ўзбекистонлик боксчининг профи боксдаги 11-ғалабаси бўлди. У шундан 9 тасида рақибларни нокаут ҳолатига туширган.

Фото: Golden Boy Promotions / Cris Esqueda

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (11-1, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

АҚШнинг Инглвуд шаҳрида (Калифорния штати) ўтказилган бокс оқшомида ўзбекистонлик спортчига америкалик Улисес Сиэрра (17-3-2, 10 КО) рақиб бўлди.

Бектемир Мелиқўзиев 3-раунд тугашига 5 сония қолганда тана қисмига берилган навбатдаги зарба билан рақибини нокаутга учратди ва WБО Глобал чемпионлик камарини қўлга киритди.

Жанг Ўзбекистон вакилининг устунлигида бошланди. Учинчи раунднинг сўнгида Бектемир рақибининг тана қисмига кучли зарба йўллаб, Сиэррани нокаутга учратди.

Ушбу ғалаба эвазига Мелиқўзиев WBO Global минтақавий камарига эга чиқди. Ушбу камар WBO рейтинги учун муҳим рейтинг очколарини берадиган энг нуфузли минтақавий камар ҳисобланади.

Мавзуга оид