Малайзия ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очишни режалаштиряпти
Ўзбекистон элчихонасида «Самарқанд – Янги Ўзбекистон сайёҳлик дарвозаси» мавзусига бағишланган сайёҳлик ва сармоявий салоҳият тақдимоти, икки мамлакат сайёҳлик индустрияси, меҳмонхона бизнеси вакиллари ва реставраторлари ўртасида В2В учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Куала-Лумпурда ўзбек ошхонаси юқори даражадаги ресторанлари ва тезкор овқатланиш шохобчаларини очиш ва Жануби–Шарқий Осиё бўйлаб тармоқларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Самарқанддаги Shashlik.uz ресторанлар тармоғи ва Малайзиянинг SEA Business Centre PTE Ltd. корхонаси ўртасида Самарқанд шаҳрида гастрономик туризм салоҳиятини Малайзияда оммалаштириш ва ҳамкорликда ресторан фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида тегишли Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Лойиҳа Куала-Лумпурнинг энг гавжум ҳудудлари ва пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун диққатга сазовор жойларда ишга туширилиши режалаштирилган.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик маҳсулотлари ва йўналишлари, Silk Road Samarkand халқаро сайёҳлик маркази ва янги Самарқанд халқаро аэропортининг имкониятлари тақдим этилди.
Учрашув якунлари бўйича Самарқанд вилояти ва Малайзиянинг сайёҳлик компаниялари томонидан «зиёрат туризми», «маданий туризм», «этнотуризм», «умра+», «бизнес туризм» каби турпакетларни ривожлантириш ва диверсификация қилиш, Самарқанд вилояти туроператорларининг МАТТА Fair сайёҳлик ярмаркаларида ҳамда Малайзия томони вакилларининг ҳар йили ўтказиладиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиши бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, Куала-Лумпур шаҳри кўча ва майдонларида Самарқанд вилоятидаги зиёрат туризми салоҳияти тарғиб қилинади. Малайзия сайёҳлик компаниялари учун Ўзбекистонга инфо-турларни ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:10 / 21.10.2024