Ўзбекистон | 22:04 / 08.02.2023
20071
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги қамишзорларга режали равишда ўт қўйилмоқда  

Бу чоралар зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Фото: Facebook / Quvonchbek Isayevich

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида режали ёқиш ишлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳри атрофида кучли ёнғин юз бергани тасвирланган фотосуратлар тарқалган эди.

Қайд этилишича, Амударё оролчаларидаги қамишзорларда турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда ўт қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

«Тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин кўлами тўлиқ назоратга олинган», дейилади хабарда.

Тадбир белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётгани айтилган ва фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмаслик сўралган.

Мавзуга оид