Ўзбекистон | 15:59 / 15.02.2023
7037
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурслари бўйича назоратга масъул ўринбосари лавозими киритиляпти

Президент “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими киритиляпти.

Белгиланишича, бош прокурор ўринбосари:

  • Ўзэнергоинспекция зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштиради.

Бош прокуратура икки ҳафта муддатда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон президенти администрациясига киритади.

Ўзэнергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини қарор билан белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва бош прокурор ўринбосари зиммасига юкланди.

Мавзуга оид